AL-KUWAIT. Кazinform - Қувайт Валиаҳд шаҳзодаси шайх Машъал ал-Аҳмад ас-Сабоҳ душанба куни бош вазир шайх Аҳмад Наваф ал-Аҳмад ас-Сабоҳ томонидан тузилган янги ҳукумат таркибига қасамёд қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Кувайтнинг КUNА ахборот агентлигига таяниб.
Қасамёд қабул қилиш маросимида Валиаҳд шаҳзода янги вазирлар кабинети аъзоларига мурожаат қилди.
«Сизнинг олдингизда фундаментал саволлар ва биз учун катта аҳамиятга эга бўлган кўплаб муаммолар турибди. Қонун ҳаммага бирдек татбиқ этилиши, ватан ва фуқаролар <…> хавфсизлигини таъминлаш, коррупция ва қариндош-уруғчиликнинг барҳам топиши учун бир жамоа бўлиб, ҳамкорлик қилиб, бир-бирингизни қўллаб-қувватлашингиз керак», — деди Шайх Машъал.
Қувайтда шайх Аҳмад Наваф ал-Аҳмад ас-Сабоҳ бошчилигида янги ҳукумат тузилди. Сўнгги уч йил ичида еттинчи марта.
Қувайт бош вазири Аҳмад Наваф ал-Аҳмад ас-Сабоҳ 23 январ куни, лавозимга киришганидан атиги уч ой ўтиб, аввалги ҳукумат билан бирга истеъфога чиқди. Бир неча кундан сўнг Валиаҳд шаҳзода унинг истеъфосини қабул қилди, бироқ Бош вазир ва ҳукуматга янги вазирлар маҳкамаси шаклланмагунча ўз вазифаларини бажаришни топширди.
Фото:KUNA
Муаллиф: Арсен Ўтешев
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.