“Биз табиий офатдан жабр кўрган қозоғистонликларга раҳм-шафқат кўрсатиб, қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз. Мамлакат раҳбарияти, ваколатли давлат идоралари, кўнгиллилар ва фуқаролар инсоний талофатларнинг олдини олиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш учун барча зарур ишларни амалга оширмоқда. Биз бу ишга қўшиламиз ва сув тошқинидан жабр кўрган қозоғистонликларга максимал даражада ёрдам берамиз”, — деди Kusto Group асосчиси Еркин Татишев.
Эслатиб ўтамиз, Kusto.Help хайрия жамғармаси Kusto Group халқаро компанияси томонидан ташкил этилган. Жамғарма Қозоғистон Республикасида коронавирус пандемияси даврида аҳолининг энг жабрланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига 1 миллиард тенгедан ортиқ ёрдам кўрсатди.