“777 нафар халқаро кузатувчи аккредитациядан ўтказилди. Шундан 160 нафари 42 та хорижий давлатдан. Яна 617 нафар кузатувчи 13 та халқаро ташкилотдан. Шунингдек, парламент ассамблеялари ва халқаро парламент ташкилотларидан 41 мамлакат номидан 138 нафар парламент депутати кузатувчи сифатида рўйхатдан ўтказилди”, — деди ҚР Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров.
Унинг сўзларига кўра, халқаро кузатувчиларнинг иштироки сайлов кампаниясининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга, шунингдек, давлатнинг халқаро мажбуриятларга риоя қилишига хизмат қилади.
“Бу - бизнинг халқаро мажбуриятларга содиқлигимизни, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан сайлов соҳасидаги яқин ҳамкорликни давом эттираётганимизнинг далилидир”, — деди Нурлан Абдиров.