Бунинг учун мазкур йўналишда ўтказилган 196 та тадқиқот натижалари ўрганиб чиқилди. Якунда ҳафтасига 75 дақиқа пиёда юриш ўлим хавфини 10 фоизга, юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимолини 5 фоизга пасайтириши маълум бўлди.
Шунингдек, юқоридаги давомийликда яёв юрганлар саратон хасталигига чалиниш хавфидан 3 фоиз кўпроқ ҳимояланади, деган хулосага келинди.
Тадқиқотчиларнинг тавсия қилишича, ишхона, мактаб, коллеж ва университетларга пиёда ёки велосипедда боришни одат қилиш лозим.Фото: очиқ манбадан олинган