Сабит Шонтақбаев Kazinform агентлигига берган интервюсида воқеа ҳақида гапириб берди ва унга уй берган «G-парк» раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.
«Бу биз учун жуда муҳим. «G-парк» директори Ғабит ағага катта раҳмат. Пойтахтдан 3 хонали квартира совға қилишяпти. Раҳмат!»
, - деди у.
Бугун Сабит Шонтақбаев Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кўлгиновнинг ҳам қабулида бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-маёр Ибрагим Қулшимбаев қаҳрамонни «Фавқулодда вазиятлардаги жасорати учун» кўкрак нишони билан тақдирлади.
Бугун эрталаб қизилўрдалик Сабит пойтахтда 8-қаватдаги квартиранинг деразасига осилиб турган 3 ёшли қизалоқни қутқариб қолди. Воқеа акс этган видео интернетда кенг тарқалди ва кўпчилик Сабит Шонтақбаевнинг мардона ҳаракатларидан ҳайратда қолди.