«Қозоғистонда бирмунча илиқ ҳаво ҳарорати сақланиб турибди. Яқин кунларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда қаттиқ ёмғир ёғиши мумкин. Шу сабабли Туркистон, Жамбил, Алмати вилоятлари ҳамда Алмати шаҳри тоғли ҳудудларида 9-12 февраль оралиғида тоғлардаги қорлар эриши кутилмоқда. Бу баъзи жойларда сув тошқинини келтириб чиқариши мумкин», - дейилган хабарда.
10:00, 10 Феврал 2020
Кун исиб кетиши туфайли жанубий ҳудудларда сув тошқини бўлиши мумкин
ALMATY. Kazinform – 9-12 февраль кунлари бирданига кун исиб кетиши туфайли жанубий тоғли ҳудудларда қорлар эриб, сув тошқини бўлиши мумкин, деб хабар беради Kazinform Алмати шаҳар фавқулодда вазиятлар департаментига ҳавола қилиб.