“Астанадаги спорт мусобақасини муваффақиятли ўтишини тилаб қоламиз. Икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар туфайли биз ушбу тадбирда иштирок этиш имконига эга бўлдик. Хитойда ватандошлар орасида қозоқ кураши яхши ривожланмоқда. Мусобақалар шаҳар ва вилоят миқёсида ўтказилади. Полвонларимиз жаҳон мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. Кўчманчилар ўйинларида Хитойдан саккиз нафар спортчи иштирок этади. Улар 60, 66, 74, 82 ва 90 кг вазн тоифаларида беллашадилар”, – деди Сурабалди Ахметович.
V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 8-13 сентябрь кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтади. Жаҳон мусобақасида 89 давлатдан 2800 нафарга яқин спортчи иштирок этиши режалаштирилган. Спортнинг 21 тури бўйича 97 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб борилади.