“А” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритган Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Қирғизистон билан учрашди. “Алау” муз майдони мажмуасида ўтказилган финал ўйинида қозоғистонликлар рақибларини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг асиқ ату бўйича эркаклар терма жамоаси гуруҳ босқичида Ўзбекистон, Испания, Грузия, Венгрия ва Мўғулистон терма жамоаларини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, финал босқичига йўлланма олган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон қизлар терма жамоаси “бес асиқ” бўйича олтин медални қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.