ASTANA. Kazinform - Парламентнинг Ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитаси йиғилишида Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик қандай кетаётгани ҳақида маълум қилди.
“Пойтахтимизда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига 100 дан ортиқ давлатдан 3 мингга яқин кишидан иборат делегациялар иштирок этиши кутилмоқда. Бугунги кунда 75 та давлат ўз иштирокини расман тасдиқлади”, - деди у.
Вазирнинг сўзларига кўра, 110 та медаллар жамланмаси, жумладан, 20 та рақобатбардош ва 10 та кўргазмали спорт турлари бўйича баҳоланади.
“Мусобақа от спорти, миллий кураш, камондан отиш, ананавий интеллектуал ўйинлар бўйича ўтказилади”, – дейди Ермек Маржиқпаев.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.