ASTANА. Кazinform — Куба ҳукумати иқтисодиётни барқарорлаштириш ва Куба песосининг алмашинувини тиклаш мақсадида хорижий валютанинг эркин муомалага чиқарилишига рухсат беришга қарор қилди, деб хабар беради АЗEРТАДЖ.
Ҳозирда Кубада долларнинг расмий қатъий курси юридик шахслар учун 24 песо, жисмоний шахслар учун эса банкларда нақд пул алмаштиришда 120 песо этиб белгиланган. Бироқ, 18 декабрдан бошлаб Куба Марказий банки ҳар куни хорижий валютага талаб ва таклиф асосида эркин курсни эълон қилади.
Агентлик маълумотларига кўра, ушбу қарор расмий курс ва бозордаги реал қиймат ўртасидаги сезиларли фарқ туфайли қабул қилинган. Бу фарқ мамлакатда хорижий валютанинг етишмаслигидан далолат беради. Ҳозирда долларнинг "қора бозор" курси 400 песодан ошди.
Ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, жорий этилаётган чора-тадбирларнинг асосий мақсади валюта бозорига хорижий валютанинг кириб келишини рағбатлантиришдир. Бу, ўз навбатида, бозорни молиялаштиришни таъминлайди ва норасмий валюта муомаласи улушини камайтиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Куба ҳукумати АҚШ билан келишувга биноан 553 маҳбусни озод қилиши ҳақида хабар берган эдик.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.