Криштиану Роналду "Ан-Наср" билан биринчи чемпионлик унвонини қўлга киритди

ASTANА. Кazinform – Португалия футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг клуби "Ан-Наср" Саудия Арабистони чемпионати ғолибига айланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Фото: cristiano / instagram

Чемпионатнинг сўнгги, 34-турида "Ан-Наср" ўз майдонида "Дамаc"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мезбонлар ўйинни фаол бошладилар ва дастлабки дақиқалардан бошлаб ўйинни назоратга олдилар. Ўйиннинг 34-дақиқасида Садио Мане бурчак зарбасидан муваффақиятли фойдаланиб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда жамоа устунлигини оширди. Криштиану Роналдунинг муваффақиятли узатмасидан сўнг Кингсли Коман гол урди.

Меҳмонлар пенальтидан фарқни битта голга қисқартирган бўлсалар-да, кейинроқ устунлик "Ан-Наср"га қайтди. Роналду аввал жарима зарбасидан гол урди, кейин эса ўнг қанотдан узатмадан сўнг дубль муаллифига айланди.

Шундай қилиб, ўйин "Ан-Наср" фойдасига 4:1 ҳисобида якунланди.

Мавсум охирида клуб Саудия Арабистони чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Бу Криштиану Роналду учун Саудия клубидаги биринчи расмий унвон бўлди. Португалиялик ҳужумчи мавсумнинг сўнгги ўйинида иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду биринчи миллиардер футболчига айланди.