«Лойиҳадан кўзланган мақсад Астанани 2050 йилга бориб «Дунёнинг энг яхши шаҳарлари» халқаро рейтингида биринчи 50 та шаҳардан бирига айлантиришдир», – дейилади Ashyq НҲА порталида чоп этилган маслаҳат ҳужжатида.
Ушбу мақсад йўлида қуйидаги йўналишларда ишларни амалга ошириш режалаштирилган:
- Пойтахтнинг долзарб муаммоларини, шу жумладан, аҳоли мурожаатларини зудлик билан ҳал этиш;
- Астана ахборот базасини яратиш;
- аҳоли фаровонлигини ошириш, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш;
- газ билан иситишга ўтиш ҳисобига пойтахтда экологик шароит ва ҳаво сифатини яхшилаш, шунингдек, рухсат этилмаган чиқиндихоналарни олиб ташлаш;
- Астананинг архитектура қиёфасини сақлаб қолиш;
- шаҳарда тўсиқсиз муҳит яратиш;
- Аҳоли ўртасида ижтимоий кескинликни пасайтириш.
Маслаҳатлашув ҳужжати 5 октябргача жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.
Муаллиф: Алихан Асқар