ҚР Туризм ва спорт вазири таниқли файтер Шавкат Раҳмоновни қабул қилди

ASTANА. Кazinform - UFCда иштирок этааётган таниқли қозоғистонлик файтер Шавкат Раҳмоновни Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев қабул қилди. Бу ҳақда вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.

Фото: ermek_marzhyqpaev саҳифасидан олинди

“Мен аралаш яккакурашлар оламининг энг нуфузли ташкилоти UFCда иштирок этаётган таниқли спортчимиз Шавкат Раҳмонов билан учрашиб, уни ёрқин ғалабаси билан табрикладим. Ўтган йили Мустақиллик куни арафасида у америкалик жангчи Стивен Томпсонни мағлуб этганди. Шавкат - Океаннинг нариги томонидаги жанглари билан юртимизни бутун дунёга танитиб келаётган қаҳрамонимиз. Шавкатга келажакда ғалабали сериясини муваффақиятли давом эттиришини ва тезроқ жаҳон чемпиони бўлишини тилайман”, — деб ёзади вазир.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Раҳмонов сўнгги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида америкалик Стивен Томпсон билан ўтказган ва иккинчи раундда рақибини нокаут билан мағлуб этган эди.

Шу тариқа у профессионал фаолиятидаги 18-ғалабасига эришди, Стивен Томпсон эса 7-марта мағлуб бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг қозоғистонлик жангчи UFCнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги рейтингида 3-ўринга кўтарилиб олди. Ундан олдин Белал Муҳаммад (2-ўрин), Камару Усмон (1-ўрин) ва чемпион Леон Эдвардс бор. Колби Ковингтон 5-ўринга тушиб кетди.