ASTANА. Кazinform — Бугун Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг жисмоний тарбия ва спорт, ўйин бизнеси ва лотерея фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги 2023 йилдаги фаолияти ҳамда 2024 йилга мўлжалланган асосий вазифаларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда сўзга чиққан Ермек Маржиқпаев спортчиларни тайёрлаш учун замонавий инфратузилмани яратиш муҳимлиги ҳақида гапирди.
Ўз навбатида вазир Олимпиадага тайёргарлик жараёнида спорт тиббиёти ва овқатланиш билан таъминлаш, спортчиларни тайёрлаш учун замонавий инфратузилмани яратиш муҳимлигини таъкидлади.
“Бундан ташқари, спортнинг турли турлари бўйича терма жамоалар спортчиларини тайёрлаш самарадорлигини оширишга қаратилган Комплекс илмий гуруҳ фаолияти ҳам жуда зарур. Спорт шифокори, реабилитатор, нутрициолог, травматолог каби мутахассисларни бирлаштириш чораларини кўриш керак. Жисмоний тайёргарлик билан бир қаторда спортчиларнинг тайёргарлигини тиббий-биологик ва илмий-услубий таъминлаш, комплекс кўрикдан ўтказиш ҳам муҳим аҳамият касб этади”, — деди Ермек Маржиқпаев.
Ҳайъат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Дуйсенова, Туризм ва спорт вазири Е.Маржиқпаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти депутатлари, вазирликка бўйсунувчи ташкилотлар, Париждаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб раҳбарлари, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш дирекцияси, ҳудудий спорт бошқармалари вакиллари, спорт фахрийлари иштирок этди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.