«Янги ўқув йилига тайёргарлик режа бўйича давом этмоқда. Ўқув йили анъанавий тарзда 1 сентябрда бошланади ва 34 ҳафта давом этади. Шунингдек, яна 4 ҳафталик ёзги мактабни ташкил этиш режалаштирилган. Мактаблар тармоғи янги мактабларнинг очилиши ҳисобига ўсди. Хусусан, давлат ва хусусий мактаблар сони ошди», - деди Асхат Аймағамбетов.
Вазирнинг сўзларига кўра, мактабларда тахминан 3,6 миллион бола ўқийди.
«Коллежлар контингенти 470 минг, университет талабалари сони 650 минг. Янги ўқув йили бошланиши ҳақидаги буйруқ ва махсус тайёрланган йўриқномалар тасдиқланиб, ҳудудларга юборилди» , - деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай