«Германияда барча болалар боғчалари лицензияланган. Фақат федерал ҳудудларда бу талаблар фарқ қилиши мумкин. Масалан, АҚШ, Канада, Португалия ва Россияда болалар боғчалари лицензияланган. Қирғизистонда хусусий боғчалар лицензия олиб, ўз фаолиятини олиб боради. Сингапур, Малайзия, Корея каби мамлакатларда мактабгача таълим муассасалари аккредитациядан ўтказилади», — деди Гулмира Каримова.
Қўмита раҳбари, шунингдек, боғчалар масаласида ташвишланишга асос йўқлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, лицензиялаш босқичма-босқич амалга оширилади.