«Лойиҳадан кўзланган мақсад соғлом турмуш тарзини ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга оширишдан иборат. Бу соғлом турмуш тарзини олиб борадиган одамлар улушини ошириш, хулқ-атворда хавф омиллари (чекиш, семириш) тарқалишини камайтириш, аҳолининг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича саводхонлигини ошириш, юқумли бўлмаган касалликлардан ўлимни камайтириш ва умр кўриш давомийлигини ошириш имконини беради», - дейилади «Ashyq» НҲА порталида эълон қилинган ҳужжатда.
Таклиф этилаётган «Йўл харитаси» 9 та асосий йўналишни ўз ичига олади:
1. Саломатлик профилиактикаси ва муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш;
2. Соғлом ва оқилона овқатланишни тарғиб қилиш;
3. Жисмоний фаоллик ва спортни ривожлантириш;
4. Тамаки маҳсулотлари, алкоголли маҳсулотлар ва психофаол ашёлар истеъмолини камайтириш;
5. Психик ва репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш;
6. Жароҳатларнинг камайтириш;
7. Илмий-таҳлилий ёрдам;
8. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти лойиҳаларини амалга ошириш;
9. Тиббий-санитария биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш даражасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш.
Ҳужжатга мувофиқ, режага асосан қуйидаги ишлар амалга оширилади:
- таркибида шакар, ёғ ва туз кўп бўлган маҳсулотларни реклама қилишни чеклаш бўйича тавсиялар бериш;
- соғлом миллий таомлар (туз, ёғ, шакари кам) рецептлари китобини ишлаб чиқиш;
- 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг тўғри овқатланиши бўйича миллий тавсияларни ишлаб чиқиш;
- «Соғлом ошхоналар», «Соғлом кафетерийлар», «Соғлом бистролар», «Соғлом дўконлар» номли соғлом овқатланиш корхоналари тармоғини ривожлантириш (2023 йил – 9 та корхона, 2024 йил – 13 та корхона, 2025 йил – 17 та корхона);
- таркибида шакар бўлган ичимликлар ва тузи кўп бўлган маҳсулотлар истеъмолини камайтириш бўйича аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш;
- соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун Е-СТТ (Е-соғлом турмуш тарзи) электрон платформасини яратиш;
- умумтаълим мактабларида, меҳнат жамоаларида ўқув комплекс дастурларини жорий этиш;
- чекишни ташлаш бўйича мобил иловани ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «СОЅІ» ташаббуси доирасида болалар семизлигини эпидемиологик назорат қилиш бўйича эпидемиологик тадқиқот ўтказиш.
Ушбу ишлар доирасида қуйидаги натижаларга эришиш режалаштирилган:
- 2025 йилга келиб соғлом турмуш тарзини олиб борадиган Қозоғистон фуқаролари улушини 30 фоизга етказиш;
- 2025 йилга келиб Қозоғистон аҳолиси орасида 15 ёшдан 19 фоизгача чекишнинг тарқалишини камайтириш;
- 2025 йилга келиб болалар (0-14 ёш) ўртасида семириш билан касалланиш даражасини 100 минг аҳолига 90 фоизгача камайтириш;
- фуқароларнинг умр кўриш давомийлигини 2020 йилдаги 71,37 ёшдан 2025 йилда 75 ёшга ошириш.
«Йўл харитаси» 27 апрелга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ бўлади.
Муаллиф: Алихан Асқар