«Ҳозирда «яшил» зонада саккизта ҳудуд мавжуд: Жамбил, Манғистау, Туркистон, Aқтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Aтирау, Алмати вилоятлари ва Чимкент шаҳри. «Сариқ» зонага бешта ҳудуд киради: Шарқий Қозоғистон, Қизилўрда, Қарағанди вилоятлари, Алмати ва Нур-Султан шаҳарлари», — деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, «қизил» зонага тўртта ҳудуд, хусусан, Ақмола, Қостанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон киради. Репродуктивлик даражаси 0,96 фоизни ташкил қилади.
«Умуман олганда, Қозоғистонда сўнгги икки ойда касалликка чалинганлар сони 4,5 баробарга, ўлим даражаси эса 4,8 баробарга камайди», — деди Aлексей Цой.
Муаллиф: Марлан Жиембай