Ольга Перепечина ўз ҳамкасблари билан барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиётни жадаллаштириш, самарали Парламент ва динамик демократияни янада барпо этиш, ижтимоий интеграция ва гендер тенглигини мустаҳкамлаш, шунингдек, хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Бундан ташқари, Саммит давомида Парламент аъзолари G20 аъзо давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид савол ва таклифларини билдиришди. Учрашув якунлари бўйича парламентлараро ҳамкорлик орқали ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Фото: senate.parlam.kz