ҚР Сенати депутатлари сайлови 2023 йил 14 январда бўлиб ўтади

Фото:
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутатлари сайловини 2023 йил 14 январга тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 44-моддаси 2-кичик банди), Қозоғистон Республикасининг 1995 йил 28 сентябрдаги «Қозоғистон Республикасида сайловлар тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг 69-моддасига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН,

Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутатларининг ваколат муддати 2023 йилда тугайди:

1. Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутатлари сайлови 2023 йил 14 январга белгилансин.

2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарлари, вилоятлар ҳокимлари Республика Парламенти Сенати депутатлари сайловини ташкилий, моддий-техника ва молиявий таъминлаш чораларини кўрсинлар.

3. Мазкур Фармон эълон қилинган кундан эътиборан кучга киритилсин», — дейилади Фармонда.

Сўнгги хабарлар