Унда жаҳон бозоридаги тариф зиддиятлари натижасида энергия ресурслари ва асосий товарлар нархининг пасайиши билан боғлиқ мамлакат иқтисодиётидаги мавжуд вазият кўриб чиқилди.
“Давлат раҳбари Ҳукумат ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларига чора-тадбирлар режасини тезроқ якунлаш бўйича топшириқлар берди. Ушбу иш молиявий-иқтисодий инқироз даврида ўсиш суръатларини ва жалб қилинган инвестициялар ҳажмини пасайтиришга йўл қўймасликка қаратилган. Қасим-Жомарт Тоқаев жорий ўта ноқулай вазиятга қарамай, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш бўйича эълон қилган устувор йўналишлар, жумладан, йирик инфратузилма лойиҳалари, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва транспорт-логистика секторини модернизация қилиш ташаббуслари тўлиқ амалга оширилишини таъкидлади”, – дейилдади хабарда.
Президент келаси ҳафтада ушбу масала бўйича навбатдан ташқари йиғилиш ўтказишни режалаштирган.