ҚР Президенти вертолётда Абай вилоятидаги ёниб кетган ўрмон ҳудудини айланиб чиқди

SEMEY. Kazinform – ҚР Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Марат Кулдиков ва Абай вилояти ҳокими Нурлан Уранхаев Давлат раҳбарига ёнғинларни ўчириш ишларининг бориши ва табиий офатлар оқибатларига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди, дея хабар беради Kazinform.

Фото: t.me/aqorda_resmi

Айни пайтда 60 минг гектарга яқин ўрмон майдони ёняпти.

Ёнғинни ўчириш учун 300 га яқин техника, 1500 га яқин одам ва 11 вертолёт сафарбар қилинган.