Жумладан, «Парасат» ордени билан 1 нафар, «Құрмет» ордени билан 7 нафар фуқаро тақдирланди. «Ерен еңбегі үшін» медали билан 85 нафар, «Шапағат» медали билан 5 нафар киши тақдирланди.
11:15, 02 Октябр 2024
ҚР Президенти V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этган фуқароларни давлат мукофотлари билан тақдирлади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Фармони билан Астана шаҳрида бўлиб ўтган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари совриндорлари, уларнинг мураббийлари, шунингдек, халқаро спорт тадбирини ташкил этиш ва ўтказишда алоҳида ҳисса қўшган фуқаролар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.