Кўкшетау шаҳридаги Ал-Фаробий номидаги IT лицейи ўқувчиси Аяжан Ахметнинг “Тилаклар арчаси” акцияси доирасида амалга оширилган орзуси Қозоғистон Республикаси Президенти томонидан амалга ошди. Давлат раҳбари номидан Ақмола вилояти ҳокими Марат Ахметжанов қизчани яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклади, деб хабар беради Kazinform.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилганидек, вилоят раҳбари мактаб ўқувчисига планшет, ширинликлар солинган янги йил совғаси ва Давлат раҳбари табрикномасини топширди.
“Давлат раҳбари номидан сизларни кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаш ва Давлат раҳбарига йўллаган мактубингизда сўраган совғангизни етказиш учун келдим”, – деди Марат Ахметжонов.
Фото: Ақмола вилояти ҳокимлиги
"Мен орзуим амалга ошишини кутмаган эдим. Президентимизга раҳмат”, – деди Аяжан.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы