«Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши Евроосиё иқтисодий иттифоқига зарар келтирмаслигига ишонаман. Украина Европа Иттифоқига қўшилиши қай йўсинда амалга оширилади, бу бошқа масала, чунки у жуда қаттиқ талабларга эга. Украина иқтисодиёти қийин аҳволда. Шу муносабат билан улар Украина учун махсус соддалаштирилган дастур тақдим этиши мумкин», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев форумдаги саволга жавоб берар экан.
Шу муносабат билан Президент мамлакатдаги бугунги вазият ачинарли эканлигини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, совет даврида Украина Совет Иттифоқининг дон омбори ва саноати ривожланган республика бўлганини эслатди.
«Европа Иттифоқига келсак, Украинанинг қўшилишини қўллаб-қувватлашга қарор қилинди. Бу, ўз навбатида, иқтисодий иттифоқдир. Агар улар ушбу иқтисодий ташкилотда Украинани ўз сафларида кўришни истасалар, буни табиий ҳол сифатида қабул қилиш керак», — деди Президент.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов