«Кейинги муҳим қадам - туман ҳокимларини бевосита сайлаш. Ушбу сайловлар 2024 йилда ўтказилиши керак деб ўйлайман. Умид қиламанки, ушбу ташаббус мамлакатни демократлаштириш ва маҳаллий бошқарувни кучайтиришга катта ҳисса қўшади. Туманларда сайловларни ўтказиш - халқ ҳокимиятининг яққол ифодаси бўлади. Шунинг учун ваколатли давлат органларига зарур тайёргарлик ишларини олиб боришни топшираман», - деди Давлат раҳбари.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов