Йиғилишда Қозоғистоннинг ҳозирги вазиятда ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ва халқаро муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Шунингдек, ТИВ фаолияти натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинади.
20:00, 17 Ноябр 2021
ҚР Президенти Ташқи ишлар вазирлигининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этади
NUR-SULTAN. Kazinform – Эртага Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда ҚР Президентининг матбуот котиби Берик Уали ўз саҳифасида ёзди.