Суҳбат чоғида нефт-газ ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Қарашиғанақ ва Қашаған конларини янада ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев тез орада фаолиятини якунлайдиган Бен ван Берденга Қозоғистон нефт ва газ саноатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у тилга олинган компанияга раҳбарлик қиладиган Уаэль Сауанга муваффақиятлар тилади. Президент унинг фаолияти мамлакат билан ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Учрашув якунида Давлат раҳбари Бен ван Берденни нефт-газ саноатини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун 2-даражали «Достық» ордени билан тақдирлади.
Фото: aqorda.kz