Давлат раҳбари Shell концерни бош ижрочи директори Уаэль Сауан билан учрашди.
Қасим-Жомарт Тоқаевга трансмиллий компания томонидан энергетика ва нефть-кимё соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Учрашувда Қозоғистон ва компания ўртасидаги нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.