ҚР Президенти Шавкат Раҳмоновни UFCдаги навбатдаги ғалабаси билан табриклади
11:41, 08 Декабрь 2024
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ирландиялик Иэн Гэррини мағлуб этган Шавкат Раҳмоновни UFCдаги навбатдаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари қозоғистонлик спортчига профессионал спортда муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик спортчи Шавкат Раҳмонов (18-0) Лас-Вегас (Невада, АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтган UFC 310 турнирида ирландиялик жангчи Иэн Гэрри билан жанг ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан рақибини мағлуб этганди.
Шу тариқа қозоғистонлик спортчи профессионал фаолиятидаги ўн тўққизинчи марта ғалаба қозонди. Иэн Гэрри эса илк бор мағлубият таъмини тотиб кўрди.