«Блиц бўйича жаҳон чемпионатидаги ёрқин ғалабаси билан Бибисара Асаубоевани табриклайман. Бу ажойиб ютуқ Янги йил арафасида барча қозоғистонликлар, айниқса, шахмат ишқибозлари учун хушхабар бўлди. Бибисарага муваффақиятлар тилайман!», - деб ёзди Президент Twitter саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, бугун Бибисара Асаубоева шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.