ҚР Адлия вазири Ерлан Сарсембаевнинг сўзларига кўра, вице-президент лавозимининг жорий этилиши давлат бошқаруви тизимининг барқарорлиги ва узлуксизлигини таъминлашга қаратилган.
“Вице-президент мустақил давлат органига раҳбарлик қилмайди. У шунчаки Президентни ифодалайди. Ушбу тамойилга асосланиб, биз унинг янги сайланган президент олдидаги ваколатларини автоматик равишда тугатиш зарур деб ҳисобламаймиз”, - деди вазир Парламент палаталарининг қўшма мажлисида.
Аввалроқ, Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Адлия вазири Ерлан Сарсембаев “Қозоғистон Республикаси Президенти тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасини тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик.