“Мазкур қарор мамлакатингизнинг халқаро майдондаги обрў-еътибори юксаклигининг ёрқин далилидир. Шунингдек, Озарбайжоннинг самарали ва илғор сиёсати ҳамда глобал иқлим кун тартибидаги юксак ғояларга содиқлигини эътироф этади. Ишончим комилки, ушбу кенг кўламли форумнинг гўзал Боку шаҳрида ўтказилиши Барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш, замонамизнинг энг долзарб муаммоларига ечим топишга катта ҳисса қўшади, шунингдек, минтақавий характердаги экологик муаммоларга жаҳон ҳамжамияти эътиборини жалб қилади”, – дейилади телеграммада.
Давлат раҳбари Озарбайжон Президентига Қозоғистон CОР29 конференциясини муваффақиятли ва самарали ўтказиш учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди ва тадбирда фаол иштирок этишини маълум қилди.