Давлат раҳбари Олий суднинг янги раиси Асламбек Мерғалиевни қабул қилди. Учрашувда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Олий суд раиси қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг судьяларга ишончини ошириш мақсадида суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришнинг концептуал йўналишлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев одил судлов сифатини янада ошириш ва Қозоғистон халқига Мурожаатномасида қайд этилган суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш борасидаги ташаббусларни самарали амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
Фото: аqorda.kz