«Бизнинг энг муҳим мақсадимиз – вирус тарқалишини тўхтатиш эмас. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, бунинг иложи йўқ. Асосийси, оғир касаллар сонининг кўпайишини олдини олиш, ҳаётни сақлаб қолиш. Шунинг учун, битта ягона йўли бор. Бу оммавий эмлаш», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, Президент иштирокида мамлакатда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятга бағишланган кенгаш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Акорданинг Twitterдаги саҳифасида маълум қилинди.