«Аманат» сўзи таржимада аждодлар аҳди, келажак авлодларга амр маъносини билдиради. «Аманат» халқимиз тарихи ва маданиятида алоҳида рамзий маънога эга бўлган теран тушунчадир. Унда ўзгармас истиқлол ғоялари, мустаҳкам давлатчилик ва умумий миллий бирлик қадриятлари мужассам. Ота-боболаримиз бизга мерос қилиб қолдирган Ватанимизнинг чексиз кенгликлари. Биз бу бебаҳо меросни асраб-авайлашимиз ва мустаҳкамлашимиз керак. Бу ўтмиш ва келажак авлод олдидаги муқаддас бурчимиздир.
Мен партия номини «Аманат» деб ўзгартиришни қўллаб-қувватлайман», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев партиянинг навбатдан ташқари съездида.