ҚР Президенти Nauryz Fest фестивалини томоша қилди

Фото: Фото: Ақорда

ALMATY. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳридаги “Абай” майдонида ўтказилаётган Nauryz Fest халқаро фестивалига ташриф буюрди.

Мазкур ижодий тадбир Наврўз байрамини нишонлайдиган давлатлар – Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркия, Мўғулистон, Бошқирдистон маданияти ва анъаналарини жамлаган.

Фото: Ақорда

Хорижлик меҳмонлар ўзларининг декоратив-амалий санъат асарлари, анъана ва урф-одатларини намойиш этди, халқ қўшиқларини куйлади.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

Майдонда иштирокчи давлатларнинг чодир устахоналари, миллий таомлар павильонлари, кигиз уйлар қурилган қозоқ этно овули, интерфаол ўйин майдончалари, болалар ижодиёти ва робототехника майдони, инсталляциялар, кичик меъморий объектлар ва композициялар ўрнатилган.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

Фестивал дастури доирасида мусиқий жамоалар паради, театрлаштирилган томошалар, мамлакат ва хорижий ҳунармандлар ярмаркаси, “Қамчи” номли кўргазма ташкил этилди.

Фото: Ақорда

Давлат раҳбарига талабаларнинг робототехника соҳасидаги илғор ишланмаларини акс эттирувчи “Робо-кигиз уй” инновацион платформаси таништирилди.

Фото: Ақорда

Бу иш Global Challenge 2023 чемпионатининг мутлақ ғолиблари, Алмати шаҳридаги Назарбаев интеллектуал мактабининг физика-математика йўналиши ўқувчилари Дамели Шаймерденова, Иманали Кўксал, Сергей Гапонов, Нурсултан Жанузақов, Нурислам Турғинбай томонидан ишлаб чиқилган.

Фото: Ақорда