Давлат раҳбарининг Мурожаатномасида белгилаб берилган кенг кўламли сиёсий ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича 10 та асосий йўналишдан иборат Миллий режа ишлаб чиқилди. Аввало, энг муҳим сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг учун конституциявий қонунлар ва бошқа қонунларга Президентнинг ваколатлари, Сенат ва Мажлиси, маслиҳатлар, ҳокимларнинг вазифалари ва уларни шакллантириш тартиби, сиёсий партияларни ташкил этиш билан боғлиқ ўзгартишлар киритиш зарур.
Шунингдек, мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши ҳам ўзгаради. Инқирозга қарши шошилинч чора-тадбирлар комплекси амалга оширилади», - деди Бош вазир.
Таклиф этилаётган Миллий Ҳаракат дастури Мурожаатномада белгиланган вазифаларга тўлиқ мос келиши ва барча келишув жараёнларидан ўтганини таъкидлади. Шундай экан, режани зудлик билан амалга оширишга киришишимиз керак. Ҳар бир тадбирнинг сифатли ва ўз вақтида ўтказилиши учун биринчи раҳбарлар бевосита масъул эканини алоҳида таъкидламоқчиман. Ўринбосарларимга режа ижросини қатъий назорат қилишни топшираман», - деди Алихан Смаилов.