Учрашувда Президент – Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Қасим-Жомарт Тоқаевга мудофаа вазирлигининг жорий йилдаги фаолияти якунлари, ҳарбий тайёргарликка янгича ёндашувлар, ўқув базалари ва полигонлар ҳолати ҳақида маълум қилинди, дея хабар беради Кazinform.
Шу билан бирга, давлат мудофаа буюртмасини бажариш, авиация техникасининг янги намуналари, жумладан, учувчисиз учиш аппаратлари комплекслари, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинларининг қурол-яроғлари, модернизация қилинган зирҳли техника ва алоқа воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, Президентга фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш жараёни, ҳарбий хизматчиларнинг мавқеини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ва уларга ажратилаётган пул маблағлари ҳақида маълумот берилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон тинчликпарвар контингентининг БМТ доирасида амалга оширилаётган миссияларда иштирок этиш салоҳиятини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Учрашув якунида Давлат раҳбари вазирга ички мудофаа корхоналари билан ҳамкорлик қилиш, ҳудудий мудофаа ва махсус операцияларга жалб этилган кучларни ривожлантириш, ҳарбий-ватанпарварлик ишларини кучайтириш бўйича қатор вазифаларни юклади.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.