ҚР Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Ермек Сағимбаев миллий хавфсизлик органларини узоқ муддатли ривожлантириш, тезкор-хизмат фаолиятини ташкил этиш ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маъруза қилди.
Қасим-Жомарт Тоқаевга махсус хизматни кадрлар ва техник жиҳатдан мустаҳкамлаш, норматив-ҳуқуқий базани янгилаш, шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитасида хизмат кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш ва рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Давлат раҳбарига халқаро терроризм ва диний экстремизм, уюшган жиноятчилик, наркотикларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, киберхавфсизликни таъминлаш, давлат чегарасини қўриқлаш соҳасидаги вазиятга оид маълумотлар ҳам тақдим этилди.
Йиғилиш якунлари бўйича Президент миллий хавфсизлик органлари фаолиятининг муҳим йўналишлари бўйича қатор топшириқлар берди.