ҚР Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Раиси билан учрашди

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев У Вон Шикнинг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси раиси сифатида Қозоғистонга илк ташрифи мамлакатлар ўртасидаги яқин муносабатларнинг исботи эканини таъкидлади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Фото: Ақорда

ҚР Президенти Осиёдаги асосий шериклардан бири бўлган Қозоғистон билан Жанубий Корея ўртасидаги стратегик ҳамкорлик жадал ривожланаётганини алоҳида таъкидлади.

Давлат раҳбари томонларнинг парламентлараро ҳамкорликни жонлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашнинг муҳим механизмидир.