Қасим-Жомарт Тоқаев Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги ҳамкасбларига бугун, 13 январ куни тинчликпарвар кучлар мамлакатдан олиб чиқиб кетилгани ҳақида маълум қилди ва Қозоғистондаги теракт пайтида кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
Давлат раҳбари Тинчликпарвар жамоавий кучларнинг Қозоғистонга қисқа муддатли ташрифи КХШТ нуфузли халқаро ташкилот сифатидаги фаолияти зарурлиги ва самарадорлигини кўрсатганини таъкидлади.