Қатар Давлати элчиси Абдуллаҳ бин Ҳусайн Муҳаммад Жобер, Венесуэла Боливар Республикаси элчиси Росальба Ло Буэ Антико, Камбоджа Қироллиги элчиси Чеа Сок, Бурунди Республикаси элчиси Жозеф Нкурунзиза ишонч ёрлиқларини топширди.
Қасим-Жомарт Тоқаев элчиларни Қозоғистондаги дипломатик миссиясининг расмий бошланиши билан табриклаб, уларнинг Давлат раҳбарларига энг эзгу тилаклари ва саломларини йўллади.
“Биз жиддий, конструктив, тинчликсевар ташқи сиёсат юритмоқдамиз. Ўйлаймизки, яқин келажакда тилга олинган давлатлар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда янги ютуқларга эришамиз. Барчангизни яна бир бор табриклайман. Қозоғистондаги муҳим миссияларингизда муваффақиятлар тилайман”, – деди Президент.