ҚР Президенти Хромтаудаги “Болашақ” кони иши билан танишди

AQTÖBE. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ақтўбе вилоятига сафари “Болашақ” конига ташриф билан бошланди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ақорда

Коннинг қуввати йилига 7,5 миллион тонна хром рудаси ишлаб чиқаришга етади.

Давлат раҳбарига янги корхонада 1800 иш ўрни яратилиши ҳақида маълум қилинди. Жалб қилинган сармоя миқдори 1 триллион тенгедан ошади.

Фото: Ақорда

Eurasian Resources Group директорлар кенгаши раиси Шуҳрат Ибрагимов “Болашақ” кони ERG компаниялар гуруҳининг энг йирик сармоявий лойиҳаларидан бири эканлигини таъкидлади.

Фото: Ақорда

Компания «Миллионное» ва «Алмас-Жемчужина» конларини ўзлаштириш билан шуғулланади. Тоғ-кон саноатида автоматик равишда бурғулашнинг ақлли бурғулаш дастгоҳи, ерда масофадан бошқариш тизими, шунингдек, тўлиқ автоматлаштирилган юк кўтариш машиналари каби илғор технологиялар ва замонавий ускуналардан фойдаланилмоқда.

Фото: Ақорда

Корхона раҳбарининг сўзларига кўра, Дўнг тоғ-кон бойитиш комбинатига қарашли “Болашақ” конининг ишга туширилиши мамлакат тоғ-кон саноатида тарихий воқеа бўлади.