ҚР Президенти хостелдаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди

Фото: Фото: Kazinform

Давлат раҳбари Алматидаги хостеллардан бирида ҳалок бўлган қозоғистонлик ва хорижлик фуқароларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

“Фожиа учун айбдорлар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади. Ҳукумат ва шаҳар ҳокимлигига ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш топширилди”, – дейилади хабарда.