ҚР Президенти Фармони билан маҳаллий тиббиёт ривожига катта ҳисса қўшган мутахассислар тақдирланди

ASTANA. Kazinform – Президент “Қозоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди.

Фото: Ақорда

Қозоғистон Республикаси Президентининг Фармони билан мамлакатимиз тиббиётини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги машаққатли меҳнати учун қуйидагилар тақдирланди:

III даражали “Барыс” ордени билан

Алшинбаев Мирзакарим Каримович – “С.Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети” НАЖ, кафедра мудири

Қурақбаев Қуралбай –“С.Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети” НАЖ “Қозоғистон тиббиёт университети “Олий соғлиқни сақлаш мактаби” МЧЖ кафедра мудири.

Фото: Акорда
Фото: Акорда

Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.