ҚР Президенти дала ҳарбий лагерида аскарлар билан суҳбатлашди

Фото: Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари дала ҳарбий лагерида аскарлар билан суҳбатлашди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, бугун ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати вилоятида ўтказилаётган «Батил тойтарис-2023» стратегик қўмондонлик-штаб ҳарбий ўқув лагерига ташриф буюрди.

Олий Бош қўмондон ҳарбий хизматчилар олдида нутқ сўзлаб, Қозоғистон армияси ҳар қандай синовга тайёр бўлиши кераклигини таъкидлади.