Берик Уали таыдим этган инфографикага кўра, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 2021 йилнинг 31 кунини хизмат сафарларига бағишлаган.
«Бу йил давлат раҳбари 12 кун ҳудудларда, 19 кун хорижда бўлди», — дейилади инфографикада.
Эслатиб ўтамиз, ноябр ойи охирида у Европанинг бир қанча давлатларида расмий ташриф билан бўлиб, Бельгия Қироллиги ва Швейцария Конфедерацияси расмийлари билан учрашган эди.
28 декабр куни у Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюрди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай