Учрашувда Қозоғистон ва БАА ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Асосий йўналишларда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбари икки давлат ўртасидаги анъанавий дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлаш ниятида эканини таъкидлади.
Бирлашган Араб Амирликлари элчиси Қозоғистон Президентига учрашиш имконияти учун миннатдорлик билдириб, унинг мамлакати икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини таъкидлади.