2026 йил 25 сентябрь – Қозоғистон Республикасида Умуммиллий мотам куни

ҚР Президенти амалий ташриф билан Қизилўрда вилоятига борди

Давлат раҳбари амалий ташриф билан Қизилўрда вилоятига борди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда расмий сайтига таяниб.

Фото: Ақорда

Ташриф доирасида Президент Сирдарё туманидаги Нағи Илиясов қишлоғида бўлиб, меҳнаткашлар билан учрашиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев Қизилўрда шаҳрида қурилаётган янги аэропорт терминали билан танишади ва бир қатор объектларни бориб кўради.